Описание приложения

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу! Муҳтарам опа сингиллар ушбу дастур сизга нафақат кундалик ишларингизни тартиблашда, балки намоз вақтларини аниқлаштиришда ҳам кўмакчи бир тақвимдир. Оддий тақвимлардан фарқли ўлароқ унда зуҳо ва таҳажжуд намозлари вақти ҳам берилган. Зеро бу икки намознинг ҳам улуғлиги ва фазилатли эканлиги ҳадисларда таъкидланган. Эслатиб ўтамиз: намоз вақтлари шаҳардан шаҳарга фарқ қилади. Шунинг учун дастурнинг “Созлаш” саҳифасида жойингизни аниқланг.

Ҳар бир кун санаси берилар экан, ўша кунда рўза тутиш фарз, суннат ёки аксинча ман этилганлиги қайд қилинган. Шунингдек байрамларимиз ва алоҳида аҳамиятли кунлар ҳам эсдан чиқмаган. Ўша кунга тегишли ҳадислар ва маълумотлар келтирилган. Улар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ҳадис ва ҳаёт” силсиласидан олинган. Кундалик ҳар кунги ишларингизни соатлар бўйича тартиблашингиз учун қулай бир ҳолда тузилди. “Кун тартиби” саҳифасида муҳим ишларингизни унутмаслигингиз учун эсламталар қўшишингиз мумкин.

“Харид зарурати” саҳифаси аёлларимиз учун жуда долзарб. Чунки биз ҳамиша ниманидир харид қилишимиз керак бўладию, баъзан рўйхатдан бирор нарса унутилади. Умид қиламизки, энди камчиликларга йўл қўйилмайди. Шунингдек айни қўлланмада сиз ҳар куни янги таомлар рецептларини ҳам топасиз. Таомларга керакли масаллиқлар юртимизда мавжудлигига аҳамият берилди ва фаслга мослаб танланди. Ҳар бир таомнинг рецептини батафсил ўрганишни истасангиз ва фотоларни кўрмоқчи бўлсангиз www.muslimaat.uz сайтига мурожаат қилинг.

Яна сиз учун керакли деб ҳисоблаб тавсия этганимиз: фарзанд тарбияси рукнидир. Ҳар бир она ўз фарзандининг тарбияли бўлмоғини орзу қилади. Шундай экан, айни борада болалар психологлари, жаҳондаги машҳур педиатрлар тавсиялари, қолверса миллий диний анъаналаримиздан келиб чиққан ҳолда ушбу маслаҳатларни жамлашга уриндик. Аёллар учун ўта муҳим бўлган мавзу бу гўзаллик. Сир эмаски оилаларимизнинг мустаҳкамлиги баъзан аёлларимизнинг ўзларига нисбатан аҳамиятлари бўлишларига, ташқи кўринишларига боғлиқ бўлиб қолади. Айни мақсадни кўзлаб, уй шароитида яхшилашимиз мумкин бўлган жиҳатлар эътиборга олинган ҳолда, керакли маслаҳат ва тавсияларни “Гўзаллик” саҳифасида топасиз.

“Календар” саҳифасида ойлик календарни милодий ҳамда хижрий саналар кўринишида тақдим қилдик. Бу календар янги ой чиқиш кунини билишда ҳамда аёлларна хос ҳолатларни белгилаб боришда қўл келади. Дастурда қўшимча ўлароқ ҳозирги кунда махсулотларда учрайдиган зарарли элементлар (E-моддалар) ва кир ювишда кийимларда эҳтиёт белгиларнинг изоҳларини топасиз. Азиз Муслима опа сингиллар! Қўлингиздаги ушбу кундалик сизу бизга икки дунёда манфаатли бўлишини сўраймиз. Агар саҳву хатолар учраса, узр сўраймиз. Мақул келган жиҳатлари учун эса дуоларингиздан умидвормиз!

Дополнительная информация
  • Лицензия
    Бесплатно
  • Совместимость
    Android 3.2 или более поздняя
  • Категория
    Стиль жизни
  • Возрастные ограничения
    3+
  • Разработчик
    Al Khorazmiy
  • Язык
    Русский, Английский
  • Устройства
    Мобильный телефон, планшет
  • Версия приложения
    Последняя версия с официального сайта разработчика
  • Дата обновления
    05.04.2019

Отзывы о Муслима кундалиги

4,2
Оценок: 5
5 3
4
3 2
2
1
Оцените приложение
Написать отзыв