Описание приложения

Пайгамбарини хидоят ва хак дин билан юборган Аллох таолога хамду-санолар, барча оламга рахмат килиб юборилган пайгамбаримизга, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавоту саломлар бўлсин. Бугунги кундаги одамларнинг кўплари ё гулув кетган ва ёки локайд бўлган. Уларнинг айримлари расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хикида гулув кетдилар, охир окибат эса ширк келтириш даражасига етиб бордилар ва ўз эхтиёжларини расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга дуо килиб, Ундан мадад сўрай бошладилар. Баьзилари эса расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг олиб келган йўли ва сийратига эргашишдан гафлатда колиб, У зотни ўз хаёти учун йўл кўрсатувчи маёк ва белги килиб олмади.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сийратлари ва хаётининг нозик тафсилотларини оммага кулай ва енгил услуб билан якинрок олиб келиш максадида, барчасини ўз ичига олмасада, ушбу сахифаларни тўлдирмокдамиз… Шундай бўлса-да, бу ёзганларимиз расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти ва сифатларининг мўъжизагина дебочасидир. Мен уларни тўлалигича баён килмадим, балки, бугунги кунда одамлар хаётида кўринмай колган деб ўйлаганим хислат ва фазилатларга чекландим. Хар бир хислат ва фазилатнинг баёни учун икки ёки уч хадис зикр килишга чекландим. Холбуки, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти — Уммат хаёти, даъват ва хаёт дустури эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам тоат-ибодатда, гўзал ахлок ва хушмуомала хамда макомнинг олийлигида пешво эдилар. Унга Аллох таъолонинг айтган мактови етарлидир: «Сиз улуг ахлок узрасиз».

Ахлуссунна вал жамоа расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни Аллох кўйган манзилатга кўядилар. У Аллохнинг кули ва расули, дўсти ва танлагани. Униболалари ва оталаридан хаттоки ўзларидан кўра кўпрок севадилар. Бирок унинг хакида гулув кетмайдилар, уни хаддан зиёд олкишламайдилар, унинг учун юкорида айтилган манзилати кифоядир. Биз шу йўлдан кетамиз: мавлидларни пайдо килиб, базмлар уюштирмаймиз. Балки, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни буюрганларидек севамиз, У зотга буюрганларида итоьат этамиз, кайтарган ва тўхтатган нарсаларидан сакланамиз..

Аллох таъолодан бизларни хам расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг осорларига эргашиш, сийратидан намуна олиш ва суннатидан сипкирганлар каторида килишини, шунингдек, бизларни расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам билан бирга Адн жаннатларида бирга килишини хамда Унга килган хизматлари эвазига катта – катта мукофотлар беришини сўрайман. Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва сахобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Дополнительная информация
  • Лицензия
    Бесплатно
  • Совместимость
    Android 1.6 или более поздняя
  • Категория
    Книги и справочники
  • Возрастные ограничения
    3+
  • Разработчик
    Rabita Development LLC
  • Язык
    Русский, Английский
  • Устройства
    Мобильный телефон, планшет
  • Версия приложения
    Последняя версия с официального сайта разработчика
  • Дата обновления
    27.05.2019

Отзывы о Пайгамбар Уйида Бир Кун Китоби

4,2
Оценок: 5
5 2
4 2
3 1
2
1
Оцените приложение
Написать отзыв